Жаҳон | 12:19 / 12.01.2023
7607
2 дақиқада ўқилади

«Вагнер»: Йўқолган британиялик кўнгиллининг жасади топилди

«Вагнер» ХҲК вакиллари чоршанба куни кечқурун Донецк вилоятидаги Соледар шаҳрида аввалроқ бедарак йўқолган икки британиялик кўнгиллидан бирининг жасади топилгани ҳақида хабар берди. 

Иккинчи кўнгиллининг ҳужжатлари ҳам топилгани айтилган

Эндрю Бэгшоу ва Кристофер Пэррининг ғойиб бўлгани ҳақида аввалроқ журналист Виктория Ивлеванинг ўғли хабар берган эди. 

ХҲК эгаси Евгений Пригожиннинг матбуот хизмати иккала британияликнинг ҳужжатларини эълон қилди.

Бундан олдин Украинанинг Донбасс ҳудудидаги жангларда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси аъзоси, асли сурхондарёлик Сардор Саъдуллаев Исматулло ўғли ҳалок бўлганди. 

Бу ҳақда Бошқирдистоннинг Бураево қишлоғи маъмурияти раҳбари Рушан Гараев ижтимоий тармоқда хабар берди. Унинг ёзишича, 29 ёшли йигит билан видолашув маросими 7 январ куни Бураево қишлоғида ўтказилган. 

Хабарда келтирилишича, Сардор Саъдуллаев 1993 йил 9 майда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Шарғун шаҳрида туғилган. 2003 йилда оила Россиянинг Бураевский тумани, Бураево қишлоғига кўчиб ўтган. 2010 йилда 3-сонли ўрта мактабнинг тўққизинчи синфини тугатгач, Уфа нефт коллежига ўқишга кирган, у ердан РФ Қуролли кучлари сафига чақирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид