Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилда саноатни ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тайёрланяпти
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов раислигида видео-конференц-алоқа воситасида саноатни комплекс ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва республика ҳудудларида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, уларга жойларда чиққан ҳолда, фаолият юритаётган 1300 дан ортиқ корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш имкониятлари бўйича ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Ишчи гуруҳларга қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорларни жалб қилган ҳолда турли соҳаларда 1100 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини ўрганиш топширилди. Бундан ташқари, тадбиркорларни қийнаб келаётган масалаларни, жумладан, замонавий асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш мақсадида 2 мингга яқин инвестиция лойиҳаси ўрганилади.
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар алоҳида кўриб чиқилди. Вазирлик ҳудудларга бириктирилган вакилларига саноат зоналардаги жорий ҳолат, коммунал тармоқларга улангани, ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланаётгани, объектларни юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотларни шакллантириш занжирига жалб қилингани юзасидан ўрганиш ўтказиш бўйича топшириқлар берилди. Ҳудудларда 68 та янги йирик саноат лойиҳасини амалга ошириш чораларини таҳлил қилиш ва аниқ чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш топширилди.
Вазирлик Ишчи гуруҳларининг ҳудудлардаги фаолияти якунлари бўйича 2023 йилда саноатни жадал ривожлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олган Дастур тайёрланади.
«Саноат тўғрисида»ги қонун, «Ўзбекистон саноатини ривожлантириш стратегияси» лойиҳаларини ишлаб чиқиш, йирик ишлаб чиқариш корхоналари қошида мутахассислар назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари мумкин бўлган муҳандис кадрлар тайёрлаш мактабларини ташкил этиш чоралари вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари сифатида белгиланди.
Мавзуга оид
13:52 / 02.06.2026
«Навоийазот» ҳузурида 1 млрд долларлик янги кимё лойиҳалари амалга оширилади
11:24 / 11.05.2026
“Келажакни квант компютерларсиз тасаввур қилиш қийин” – MIT’ни мақсад қилган фарғоналик ўқувчи
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
16:04 / 27.01.2026