Ўзбекистон | 16:20 / 15.01.2023
5799
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда туман ХТБларидан бирига қарашли бино ёниб кетди

Олов ХТБ биносига туташ бўлган фуқаронинг хонадонига ҳам ўтган

Фото: Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Косон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли бино ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса 2013 йил 14 январ куни соат 20:17 ларда содир бўлган. Косон тумани "Сарипул" МФЙда жойлашган ХТБнинг қўшимча 1 қаватли биносида ёнғин чиққан.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб, соат 21:20 ларда ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ХТБ биносининг 40 метр квадрат майдони ва унга ёндош бўлган фуқарога тегишли уйнинг 10 метр квадрат майдонда том қисми зарар кўрган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид