Ўзбекистон | 12:50 / 17.01.2023
12222
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Chevrolet Тracker 2 совғага: Корзинка ва Visa янги акцияни бошлади

Корзинка супермаркетларида 150 000 сўмдан ёки кўпроқ харидларга Visa картангиз билан тўлаб, 500 000 сўмлик сертификатлар, шунингдек, бош соврин — салобатли Chevrolet Тracker 2 автомобилини ютиб олишингиз мумкин.

Йилдан йилга Visa карталари юртдошларимиз орасида оммалашиб бормоқда, бу эса ушбу тўлов усули маҳаллий молиявий бозорнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётганидан далолат. Авваллари Visa онлайн-харидлар ва чет эл сафарлари учун ишлатилган бўлса, ҳозирда у ўз имтиёзларига эга кўпфункцияли тўлов воситасига айланиб улгурди. Ўзбекистонлик мижозлар лаҳзанинг ўзидаёқ мамлакат ҳудудида исталган хизмат учун қулай тўловларни амалга ошириб келяпти.

Энг йирик супермаркетлар тармоқларидан бири – Корзинка истеъмолчилар учун самарали шароитларни ошириб боришга бел боғлаган ва бу йўлда Visa билан фаол ҳамкорлик қилиб, халқаро тўлов тизими карталари орқали тўловни бир неча йиллардан буён татбиқ этиб келади. Ҳамкорлик, нафақат нақдсиз тўловлар бўйича, балки ўзаро ютуқли ўйинларни ўтказишда ҳам жадал кечмоқда. Компаниялар қимматбаҳо совринлар бўйича биргаликда ютуқли ўйин ўтказди ва тармоқдаги харидлар учун бонуслар ҳам таклиф этишмоқда.

Янги, 2023 йилда Корзинка ва Visa биргаликда навбатдаги акцияни эълон қилди. Унинг доирасида бош соврин сифатида замонавий ва салобатли Chevrolet Тracker 2 машинаси ўйналади. Бундан ташқари, иштирокчилар кампания кечадиган уч ой давомида ҳар бири 500 000 сўмлик номиналдаги жами 36 сертификатлардан бири эгаси бўлиши мумкин.

Акция иштирокчисига айланиш учун Корзинка, Корзинка DISKONT ва Smart дўконларидан 150 000 сўмдан (ёки ундан кўпроққа) бошлаб харид қилишингиз, харид учун Ўзбекистон банкларининг Visa картаси билан тўлашингиз зарур. Бир харид чеки иштирок учун бир аризага тенг ҳисобланади. Кўпроқ чеклар — ғалаба томон кўпроқ имкондир.

Акция 9 январдан 21 мартга қадар бўлиб ўтади. Ютуқли ўйин шартлари билан ташкилотчи сайтида танишиш мумкин.

Корзинкада харидлар амалга оширинг ва улар учун қимматбаҳо совринларга эга бўлинг.

Харидларингизга тўловларни одатдагидан қулай ва унумли этинг, бунда сизга Корзинка мобил иловаси кўмакчи бўлади. Қўлингизда бонусларингиз назорати, банк карталарингиз ва Корзинкадан сўнгги хабарлар – барчаси бир иловада!

Иловани бу ердан юклаб олинг – krzn.uz/app

Facebook: fb.com/korzinkauz

Instagram: @korzinkauz

Ўзбек тилидаги Telegram-канал: t.me/korzinkauzb

Рус тилидаги  Telegram-канал: t.me/korzinkauz

Реклама

Мавзуга оид