Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия, АҚШ ва Канада Киевга ёрдамни муҳокама қилади
Жеймс Клеверли АҚШ давлат котиби Блинкен ва Канада ташқи ишлар вазири Жоли билан «Украинага Россия агрессиясини енгишда ёрдам бериш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар»ни муҳокама қилади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли 17 январь, сешанба куни 2023 йилда «Украина бўйича глобал ҳаракат»ни кучайтириш мақсадида Вашингтон ва Торонтога ташрифини бошлайди. Идора матбуот хизматининг хабар беришича, Британия вазири, хусусан, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли билан учрашиши режалаштирилган.
Музокаралар давомида томонлар, жумладан, «Украинага Россия агрессиясини енгишда ёрдам бериш бўйича мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар», Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, разведка, хавфсизлик ва гуманитар масалалар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади.
Клеверли Украинани урушда ғалаба қозониши учун воситалар билан таъминлашда кейинги қадамлар зарурлигини кўрсатиши кутилмоқда. Буюк Британия бош вазири Риши Сунак аввалроқ Киевга яқин ҳафталарда дипломатик ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни тезлаштиришга ваъда берган эди, бу эса Россияни «орқага қайтишга ва барқарор тинчликни таъминлашга» мажбур қилади, деб эслатди Ташқи ишлар вазирлиги.
Лондон урушда «охир-оқибат Украина халқи» ғалаба қозонишини таъминлаш учун АҚШ ва Канада билан мудофаа алоқаларидан фойдаланишда давом этишга тайёр.
18 январь, чоршанба куни Торонтода Клеверли ва Жоли санкциялар масаласида саъй-ҳаракатларни янада яқинроқ мувофиқлаштиришни муҳокама қилади. Икки томонлама музокаралардан сўнг вазирлар украин диаспораси вакиллари билан учрашади.
Британия вазири Буюк Британия Россия ҳужумидан жабрланганларга ёрдам бериш учун Украинага тиббий буюмлар юбораётганини эълон қилиши кутилмоқда. Лондон бу мақсад учун 260 000 фунт стерлинг (292 917 евро) ажратади.
Аввалроқ Буюк Британия яқин ҳафталарда Киевга 14 та Challenger 2 танкини топшириши ва иттифоқчилардан Украинага қурол етказиб беришни кўпайтириш бўйича дипломатик фаолликни сезиларли даражада ошириши маълум бўлган эди. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Германия ва Эстонияга ташриф буюради. Уоллеснинг қайд этишича, Украина ҳарбийларига режалаштирилган ҳарбий ёрдам пакети бугунги кунгача энг муҳими ва каттаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026