Блогер Никита Макаренко эндиликда собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев йўл қўйган хатоларни санаб, пойтахт бошқа жонкуяр ҳокимга муносиб эканини таъкидлаган.
«Шубҳасиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бошқаруви якунлари ҳали рақам ва ҳужжатлар билан профессионал ўрганилиши керак. Лекин ҳозирданоқ айрим баҳоларни бериш истаги туғилади ва у қуйидаги кўринишга эга:
Тошкент шаҳрининг замонавий тарихидаги энг ёмон ҳоким.
Тошкент ривожланишда жуда ортга кетиб қолди. Ҳар қандай умид йўқолиб, чорасизлик тубига шўнғиди. Келинг, энг чидаб бўлмас мисолларни эсга олайлик:
1. «Снос»лар. Шаҳар улкан қурилиш майдонига айлантирилган, ерлар ва истироҳат боғлари сотилган, кўплаб одамлар уй-жойларсиз қолишди.
2. Инфратузилмадан тортиб маданий тадбирларгача барча соҳаларда мисли кўрилмаган коррупция ва ўз компаниялари манфаати учун ишлаш.
3. Шаҳарсозлик хатолари. Нотўғри лойиҳаланган кўчалар, кераксиз йўл ечимлари, жамоат транспортининг ўлдирилиши.
4. Матбуотга очиқдан очиқ хусумат ва нафрат, доимий ёлғонлар ва таҳдидлар. Мамлакат тарихидаги энг ёмон матбуот ва PR хизмати.
5. Шаҳар электр, газ, иссиқлик инфратузилмасининг батамом барбод бўлиши. Ҳамма нарса ўғирланган ва бузилган.
6. Tashkent City ва Magic City — исрофгарчилик ва дидсизликка қўйилган ҳайкаллар.
Умид қиламанки, у билан бирга шаҳардан ҳар қандай «Мимар»лар, «Дюрабл»лар ва «Гранд Роад»лар ҳам четлаштирилади ва тарихда қолади. Ниҳоят пойтахтимизни тўғри қура бошлашади. Тошкент жонкуяр эгага муносиб.
Ва яна бир нарса — ҳокимиятга бирорта олигарх ортиқ хўжайинлик қилмасин, илтимос»,

















