2022 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани маълум қилинди
Ўтган йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистонга 5,2 миллион хорижлик саёҳатчи ташриф буюрган, дея маълум қилди Статистика агентлиги.
Бу кўрсаткич 2021 йил билан солиштирганда 3,4 миллионга ошган. Бироқ пандемиядан аввалги 2019 йил билан қиёслаганда 1,5 миллионга камайган.
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ (1,5 млн киши) Қозоғистондан келган. Кейинги ўринларни Тожикистон, Қирғизистон, Россия ҳамда Туркия давлатлари эгаллади.
Бундан ташқари, ўлкамизга Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Италия ва Испаниядан 8 мингдан ортиқ сайёҳ ташрифи қайд этилган.
Эътиборлиси, 2022 йилнинг сентябрида Россияда армияга сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонга ушбу давлат фуқароларининг келиши кўпайганди. Рақамларга кўра, йил давомида 567,7 минг нафар россиялик мамлакатимизга келган.
Мамлакатимизга 2020 йилда 1 504 000, 2019 йили эса 6 784 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган. 2020 ҳамда 2021 йилларда туристлар оқими кам бўлгани коронавирус пандемияси билан боғлиқ.
Аввалроқ Статистика агентлиги ўзбекистонликлар 2022 йилда энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилгани ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024