Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистон парламентини тарқатиб юборди ва сайлов санасини белгилади
Қозоғистон президенти 2023 йил 19 март кунига парламент депутатларининг навбатдан ташқари сайловини белгилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев еттинчи чақириқ Қозоғистон парламенти Мажлисини тарқатиб юборди, шунингдек, 2023 йил 19 мартга парламент депутатларининг муддатидан олдин сайловларини белгилади, деб хабар берди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.
«Депутатларнинг янгиланган таркиби бундан кейин ҳам худди шу форматда иш олиб боришига ва мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга янги суръат бағишлашига умид билдираман. Мажлис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартда бўлиб ўтади», — деди президент.
Унинг сўзларига кўра, парламентга навбатдан ташқари сайловларни ўтказиш фуқаролар томонидан умумхалқ референдумида қўллаб-қувватланган конституциявий ислоҳот мантиғидан келиб чиқади.
«Энди парламент депутатларининг 70 фоизи партиявий рўйхатлар бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланади. Аралаш сайлов тизимига кўра, 50/50 нисбатда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар маслаҳатига депутатлар сайлови ҳам ўтказилади. Туманлар ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар маслаҳатига сайловда эса фуқаролар фақат бир мандатли округлар бўйича номзодлар учун овоз беради», — деди Тўқаев.
Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура томонидан бўлажак сайловнинг қонунчиликка риоя этилиши, шаффоф ва адолатли ўтиши қатъий назоратга олинади.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026