Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 2,5 миллиард долларлик қурол етказиб беради
Қўшма Штатлар Украинага янги 2,5 миллиард долларлик (2,3 миллиард евро) ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда жума куни кечқурун АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, қурол-яроғ ва техника Пентагон захираларидан етказиб берилади. Янги қурол пакети танкларни ўз ичига олмайди, лекин унда зирҳли транспорт воситалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва катта миқдордаги ўқ-дорилар бўлади.
Хусусан, Украина бир ҳафта олдин Вашингтон эълон қилган 50 та шундай пиёда жанговар техникасидан ташқари яна 59 та Bradley пиёда жанговар техникасини, шунингдек, 90 та Stryker зирҳли транспорт воситаларини, 53 та минага қарши машинани, юқори ҳаракатланиш қобилиятига эга кўп мақсадли ғилдиракли транспорт воситаларини олади (HMMWV).
Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Киевга "ер-ҳаво" ракета тизимлари (NASAMS) учун қўшимча ўқ-дорилар, саккизта Avenger ҳаво мудофаа тизими, HIMARS ЯЎРТ учун қўшимча ўқ-дорилар, 20 мингта 155 мм артиллерия снарядлари, 600 та 155 мм аниқликдаги артиллерия снарядлари , 95 мингта 105 мм артиллерия снарядлари, 11,8 мингта 120 мм миномёт снарядлари, юқори тезликда радарга қарши ракеталар (HARMs), шунингдек, транспорт воситалари, ўқ отиш қуроллари патронлари, тунги кўриш мосламалари, автомобиль қисмлари ва дала жиҳозларини етказиб беради.
2022 йил 24 февралда Россия агрессияси бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага 26,7 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатди.