Янги пакет доирасида Stryker русумли 90 дона зирҳли транспортёр ва Bradley русумли 59 дона пиёдалар жанговар машинаси етказиб берилади.

Аввалги пакет 50 дона Bradley машиналарини ўз ичига олганди, шу тариқа, бу ойда жами 100 дан ортиқ шундай машиналар Украинага топширилади.

Пакет шунингдек HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, бошқа турдаги снарядлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳам ўз ичига олган.

Тўлиқ рўйхат:

  • 59 дона Bradley жанговар машиналари;
  • 8 дона ҳаво ҳужумига қарши Avenger тизимлари;
  • 90 дона Stryker зирҳли транспортёрлари;
  • 53 дона MRAP зирҳли транспортёрлари;
  • 350 дона HMMWV ракеталари;
  • HARM ракеталари;
  • NASAMS учун қўшимча ракеталар;
  • 20 000 дона 155 мм артиллерия снарядлари;
  • 600 дона Excalibur снарядлари;
  • 95 000 дона 105 мм артиллерия снарядлари;
  • 11 800 дона 120 мм мина;
  • HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар;
  • 12 дона машиналарни зарядловчи машиналар;
  • 6 дона штаб машиналари;
  • 22 дона TOW тизими ўрнатилган автомобиллар;
  • 2 000 донага яқин танкка қарши ракеталар;
  • 3 000 000 дона патронлар;
  • тўсиқни бузувчи ускуналар;
  • Claymore пиёдага қарши миналари;
  • тунда кўришга мўлжалланган мосламалар;
  • эҳтиёт қисмлар ва бошқа жанговар қуроллар.

Халқаро коалициянинг Германияда Украинага қўшимча ёрдам масаласи ҳал қилинадиган учрашуви арафасида эълон қилинган пакет Қўшма Штатларнинг Украинага ёрдам пакетлари орасида ҳажми бўйича иккинчисидир.

Энг йирик пакет январ ойи бошида эълон қилинган бўлиб, 3 миллиард доллардан ошиқни ташкил этарди.

Европадан қуроллар

Brimstone ракета комплекслари Фарнбородаги авиасалонда, Буюк Британия, 2022 йил июл