Бу ҳақда форум қатнашчиси, гендер тенглиги бўйича халқаро эксперт Наргис Қосимова хабар берди.
Ўзбекистондаги ННТларнинг тинчлик ва хавфсизлик масалаларида гендер зўравонлик, одам савдосига қарши кураш, экстремизм мақсадида радикаллашувга қарши кураш бўйича салоҳиятини амалга ошириш мақсадида ўтказилган форум йўналишларнинг барчаси ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
Форумда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” тўғрисидаги 1325-сонли резолюциясини ННТлар фаолияти орқали оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан 23 йил олдин, 2000 йил 31 октябрда биринчи марта аёлларнинг можаролар олдини олиш, ҳал қилиш ва тинчлик ўрнатишда муҳим иштирокисиз мустаҳкам дунёга эриша олмаслиги тан олинган ҳолда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” тўғрисидаги 1325-сонли резолюцияси қабул қилинган эди.
Ушбу асосий қарор аёлларни барча тинчлик ва хавфсизлик ташаббусларида гендер масалаларини амалга ошириш билан бир қаторда тўлиқ ва тенг иштирок этишга чақиради.
Ушбу резолюция аёлларни можароларни ҳал қилиш бўйича тинчлик музокараларида кўпроқ иштирок этишга, шунингдек халқаро ва миллий даражадаги етакчилик лавозимларида аёллар сонининг кўпайишига кўпроқ жалб қилишни талаб қилади. Ўтган йиллар мобайнида БМТнинг 193 давлатидан 86 тасида резолюцияни амалга ошириш бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилди.

Мазкур резолюция бўйича Ўзбекистон Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Тинчлик ва хавфсизликни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жараёнларида аёлларнинг иштирокини рағбатлантириш;
- “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида билимларни чуқурлаштириш, тарқатиш ва хабардорликни ошириш;
- Фавқулодда вазиятларда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш.
“Форум менга мотивация берди”, дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ногиронлар жамиятининг раиси ўринбосари Жарас Ганиев. “Аввало дунёда гўзаллик, қулайлик ва бағрикенглик тамойиллари мавжуд. Форум доирасида фуқаролик жамияти лидерлари бўлган “Опа сингиллар” Қибрай тумани ногиронлиги бор аёллар жамиятининг раиси Наталья Плотникова, “Раҳмдиллик” ННТ раҳбари Бибисора Орипова, Бухоро вилоятида фаолият юритувчи “Ойдин нур” ижтимоий ёрдам кўрсатиш маркази Шаҳноза Ихтиёровалар билан бирга бўлиш, тажриба ва фикр алмашиш, тренер ва экспертлардан билим ва куч олиш бўлди.
















