Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда учинчи СТГ қабул қилиш терминали очилди
Германия Россия гази етишмаслигини қоплаш учун СТГга таянмоқда ва бунинг учун инфратузилмани жадаллик билан қурмоқда.
Германия ишончли энергия таъминотини таъминлаш йўлида яна бир қадам ташлади: мамлакат учинчи сузувчи суюлтирилган табиий газ (СТГ) терминалини ишга туширишга тайёр. Höegh Gannet терминал кемаси 20 январь, жума куни Брунсбюттель (Шлезвиг-Гольштейн) саноат портида, Элбада жойлашган эди. «Брунсбюттелдаги сузувчи терминал билан биз газ таъминоти хавфсизлигини таъминлаймиз ва келажакда водород импорти каби янги имкониятлар очамиз», деди Шлезвиг-Гольштейн ери ҳукумати раҳбари Даниэль Гюнтер кемани қабул қилиш маросимида.
Узунлиги 294 метр ва кенглиги 46 метр бўлган Höegh Gannet танкерлардан суюлтирилган газни олиб, қувурлар орқали ташиш учун уни газ ҳолатига қайтаради. Дастлабки босқичда, dpa таъкидлаганидек, Höegh Gannet ёрдамида тармоққа 3,5 миллиард куб метр газ, улаш қувури қуриб битказилгандан кейин эса 7,5 миллиард куб метр газ етказиб берилади.
Германия Россия гази етказиб берилмаётганини қоплаш учун СТГга таянмоқда ва бунинг учун инфратузилмани жадаллик билан қурмоқда. Умуман олганда, Германия ҳукумати 2023/2024 йиллар қиш мавсумида сузувчи СТГ терминаллари ёрдамида ҳозирги газга талаб учдан бир қисмини қоплашни кутмоқда. Бугунги кунда уларнинг учтаси мавжуд: Қуйи Саксониядаги Вильгельмсхафенда, Ғарбий Помераниядаги Лубминда ва Шлезвиг-Гольштейндаги Брунсбюттелда. Бундан ташқари, Қуйи Элбадаги Штаде шаҳарчасида СТГ кемаларини қабул қилиш учун қурилиш ишлари олиб борилмоқда, у кейинги қишда якунланади. 2026 йилгача у ерда стационар терминал ҳам қурилади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026