Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 та ҳудудда 641 минг куб метр табиий газ ўғирлангани фош этилди
Давлат ва жамият манфаатларига қарийб 650 млн сўм зарар етказилган.
Оҳангарон, Ғиждувон ва Қарши туманларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Тошкенттумангаз” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “M.B.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Ёнариқ” МФЙдаги ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 270,2 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 270,5 млн сўм зарар етказилган.
Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса “С.С.” МЧЖ раҳбари С.Ҳ. корхонага қарашли иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб олгани маълум бўлган. Оқибатда 186,9 млн сўмлик 186,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Қашқадарё” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда фуқаро Ю.Д. “Истиқлол” МФЙдаги хонадонидаги иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 184,6 млн сўмлик 184,3 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026