Ахборот технологиялари вазирлигига “Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт йўналишлари бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланганини инобатга олиб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари мўлжалланмоқда.
Қарор лойиҳаси билан аниқ меъёрлар белгилаб олинади, хусусан:
жисмоний шахснинг ЖШШИР шакллантирилганда ва жисмоний шахсга бириктирилганда, у ҳақдаги маълумотларни “Аҳолининг электрон давлат реестри” тизимига автоматик равишда қўшиш;
жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотларни қайта ишлаш, шу жумладан ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ ушбу давлат органлари ва бошқа ташкилотларга кириш ҳуқуқини тақдим этиш;
маълумотларнинг захира нусхаларини шакллантириш ва узлуксиз телекоммуникация воситалари орқали асосий ва захира нусхаларининг ўзаро ишлашини таъминлаш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали жисмоний шахсга аҳоли реестридаги ўз маълумотларидан ёки унинг қонуний вакили ҳисобланган шахсларнинг маълумотларидан фойдалана олишини таъминлаш;
Ягона портал ва мобил алоқа орқали давлат органларига ва бошқа ташкилотларга жисмоний шахснинг маълумотларидан фойдалана олиш ҳуқуқи тақдим этилганда, унга электрон хабарномаларни юбориш;
аҳоли реестрининг электрон ҳужжатлари репозиторийсини яратиш ва юритиш;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ маълумотларни муҳофаза қилиш каби йўналишлар белгилаб олинган.
















