23 январ кунидан Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида III чорак ўқув машғулотлари бошланади.

Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси дарслар масофавий таълимга ўтказилган мактабларни туманлар кесимида келтирди.

«Мутахассисларнинг билдиришича, ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади. Ўрганишлар якунига кўра, эртага мавжуд 335 таълим муассасасидан 278 тасида III чорак дарс машғулотлари бошланади.

Аммо ҳаво ҳарорати юқорида белгиланганидан паст кўрсаткичга эга 57 та умумтаълим муассасасида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган», дейилади хабарда.

Дарслар онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати:

  • Бектемир туманидаги 345-, 346-, 347-, 348-сонли мактаблар;
  • Миробод туманидаги 83-, 94-сонли мактаблар;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги 54-, 209-сонли мактаблар;
  • Олмазор туманидаги 1-, 28-сонли мактаблар;
  • Сергели туманидаги 33-, 68-, 269-, 352-сонли мактаблар;
  • Учтепа туманидаги 199-, 251-сонли мактаблар;
  • Чилонзор туманидаги 79-, 101-, 114-, 138-, 162-, 163-, 168-, 173-, 178-, 179-, 181-, 182-, 183-, 184-, 188-, 201-, 202-, 232-, 270-, 280-, 281-сонли умумтаълим мактаблари, 4-сонли махсус мактаб-интернати;
  • Шайхонтоҳур туманидаги 19-, 39-, 59-, 82-, 85-, 92-, 132-, 141-, 167-, 169-, 180-, 186-сонли мактаблар;
  • Юнусобод туманидаги 87-, 259-сонли мактаблар;
  • Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-, 334-сонли мактаблар;
  • Яшнобод туманидаги 145-сонли умумтаълим мактаби, 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.

Наманган вилоятида 23 январ куни 710 та умумтаълим мактабларидан 692 тасида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади.

Қолган 18 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари иситиш тизимида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунча масофавий тарзда ўқитилади.

Булар: