"Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Қисқача ўз фикримни билдираман. Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз", деб ёзади у.
Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, "бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам".
"Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади", дейди у.
Адлия вазирлиги январь ойи бошида Ўзбекистонда аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.
Ҳужжатда қатор моддалар, хусусан, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ моддалар бўйича жазо қатъийлаштирилади.
Бироқ ҳужжатда оиладаги зўравонлик муаммоси етарли даражада акс эттирилмаган. Халқаро тавсияларга кўра, қонунчиликда оилавий зўравонлик учун алоҳида моддалар бўлиши керак.

















