2022 йил 30 декабр тонг соат 8:21 да Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида жойлашган кўп қаватли 5-уй хонадонларининг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган ва бир киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий саҳифасида ўша куниёқ маълум қилинган.

Бироқ тасвирлардан маълумки, бу шунчаки газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ва бир кишининг жароҳати эмас, балки кўп қаватли уйнинг бир нечта хонадонларига жиддий зарар етказган бахтсиз ҳодисадир.

Портлаш шу қадар талафотли бўлганки, уй қаршисида турган автоуловларга ҳам жиддий зарар етган.

Мурожаатчиларга кўра, уйнинг 1-қаватида ёлғиз яшаган 78 ёшли аёл уйида тўпланиб қолган газ ҳидини пайқамай, электр чироғини ёқиши оқибатида портлаш бўлган. Натижада аёл вафот этган.

Уй зиналарига ҳам жиддий зарар етган. Кириш йўлагидаги 4-қаватгача бўлган 12 та хонадоннинг барчаси яшаш учун хавфли ҳолатга келган. Шу сабабли бу хонадонларда яшовчилар ўз уйларини ташлаб чиқиб кетишларига тўғри келган ва кириш йўлаги эшигига қулф солинган.

Анвар Бакиев

“Айтишларича, бу ҳодиса 30 декабрь куни содир бўлган. Мен бу ҳақда 31 декабрда хабар топдим. Эрталабки соат 5 да келдим. Ҳаммаёқ бузилган. Мана бу тўсиқлар турибди. Уйга келдим. Кўрдимки, бошида бу худди уйга кимдир бузиб кирганга ўхшади. Ички ишларни чақирдим. Менга айтишдики, 1-қаватда газ портлабди.