Ўзбекистон | 13:13 / 27.01.2023
12430
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича совуқ антициклон перифериясининг таъсири аста-секин кучсизланиши давом этади.

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" хабарига кўра, республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши кузатилади.

Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг кўтарилиши нотекис бўлади. Бугун кундузи республиканинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, Сурхондарё вилоятида 7-10 даража илиққача бўлади. Аммо Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 2-4 даража совуқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража совуқ, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 10-12 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 2-7 даража илиққача, Сурхондарё вилоятида 10 даража илиққача бўлади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи аста-секин 2-4 даража илиққача, якшанба куни 5-7 даража илиққача кўтарилади. Кечалари 3-5 даража совуқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид