Ўзбекистон | 12:24 / 28.01.2023
2760
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида Миср билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Мансур Қиличев Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти директори, элчи Валид Ҳаггог билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти директори ўзи раҳбарлик қилаётган институт фаолияти тўғрисида маълумот берди.

«Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Дипломатик академия раҳбарияти ҳамда ЖИДУ таркибидаги Хорижий тилларни ўқитиш тил маркази билан ўзаро муносабатларни муҳокама қилишга тайёрмиз», деди Валид Ҳаггог.

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти 1966 йили ташкил этилган. Институт мамлакат ташқи сиёсатида хизмат қилувчи етук кадрлар етиштириш, ҳукумат идоралари ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этишда катта тажрибага эга нуфузли таълим маскани ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид