Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўловчи автобус двигателида ёнғин келиб чиқди
Автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун, ҳайдовчи йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.
Бугун, 28 январь куни соат 10:50 да Яккасарой тумани «Қушбеги» МФЙ Шота Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Мерседес-Бенц» русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлгани.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳайдовчи автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
10:59 / 13.06.2026