АҚШ генерали қўл остидагиларни 2025 йилда Хитой билан уруш бўлишига тайёрланишга чақирган
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаво қўшинларини кўчириш бўйича қўмондонлиги бошлиғи Майк Миниҳан Тайван туфайли Хитой билан уруш 2025 йилда бошланиши мумкинлиги ҳақида айтди. NBC News нашри хабар қилишича, бу ҳақда унинг ўзига бўйсунувчи зобитларга йўллаган эслатмасида айтилган.
«Умид қиламанки, мен хато қилган бўлиб чиқаман. Интуициямга кўра, 2025 йилда урушишга тўғри келади», — дейилган генералнинг хабарида. Майк Миниҳан 2024 йилда АҚШда ҳам, Тайванда ҳам президентлик сайловлари бўлиб ўтиши ва ХХР раиси Си Жинпинг Тайванни эгаллашга ҳаракат қилиш учун бундан фойдаланиши мумкинлигини қайд этган.
Қўмондон зобитларга 28 февралга қадар Хитойга қарши жангга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча муҳим тадбирлар бўйича ҳисобот беришга топшириқ берган. Шунингдек зобитларга март ойида «ўз шахсий ишларини кўриб чиқиш» ва юридик масалаларни ҳал қилиш буюрилган.
Ҳаво қўшинларини кўчириш бўйича қўмондонлик вакили бундай эслатма юборилганини тасдиқлаган. Унинг қайд этишича, генералнинг буйруқлари «тийиб туриш чоралари иш бермаган ҳолда бўлажак тўқнашув»га тайёрланиш учун 2022 йилда ўтказилган саъй-ҳаракатларга асосланган.
Ўз навбатида, АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Майк Миниҳаннинг сўзлари «вазирликнинг Хитойга нисбатан нуқтайи назарини акс эттирмаслиги», Пентагон эса Ҳинд-Тинч океани минтақасида «тинчлик, эркинлик ва очиқлик» сақланиб қолиши тарафдори эканини маълум қилган.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади, аммо амалда Пекин оролни мамлакатда фуқаролик уруши якунланиб, ХХР ташкил этилган 1949 йилдан буён назорат қилмайди.
2022 йил августида Хитой расмийлари Пекин Тайван билан «тинч йўл орқали бирлашиш учун кенг майдон яратишга тайёрлиги», оролни куч билан эгаллаш сценарийси эса «фақат бошқа танлов қолмаган ҳолатда энг охирги чора» бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
21:37 / 22.10.2024