Ҳарбий экспертларнинг фикрича, Бахмут ҳудудида Россия ҳаво-десант қўшинларининг фаол равишда ҳаракат қилаётгани шундан далолат беради.

ISW'нинг анъанавий таҳлилий ҳисоботига кўра, Россия кучлари, эҳтимол, Донбассда режалаштирилган ҳал қилувчи ҳужум олдидан Украинанинг ташаббусни қайтариб олишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда

Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовнинг Россия кучлари асосий саъй-ҳаракатларини Донецк вилоятини эгаллашга қаратгани ҳақидаги сўзлари, эҳтимол, Россия кучлари томонидан ҳудудларнинг маъмурий чегараларига етиб бориш мақсадида Луҳанск вилояти ғарбий қисмидаги ва Донецк вилоятининг шимоли-шарқий қисмидаги муҳим позицияларни эгаллаб олишга уринишдан дарак беради. 

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Бахмутдан шимолда жойлашган Блаҳодатное қишлоғини эгаллаган. Бу ҳақда ушбу ХҲК раҳбари Евгений Пригожин маълум қилди.

«Вагнер» ХҲК бўлинмалари Блаҳодатноени эгаллади. Блаҳодатное бизнинг назоратимиз остида», — дейилади унинг матбуот хизмати хабарида.

Россия Мудофаа вазирлиги Пригожиннинг бу сўзларини тасдиқламаган.