Тошкентда таълим соҳаси ходимлари коррупция бўйича энг кўп жиноий жавобгарликка тортилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2022 йил давомида 12 141 нафар шахсга нисбатан 9 807 та жиноят ишлари кўриб тамомланган.
Судлар томонидан 2022 йил давомида жами 161 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 2 321 та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
Жиноят оқибатида етказилган 293,4 млрд сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1 109 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 1 759 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
Жиноят ишларининг 4 851 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2 405 таси унча оғир бўлмаган, 4 337 таси оғир ва 548 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Соҳалар бўйича қаралса, коррупцияга оид кўриб тамомланган ишлар бўйича шахслар тоифасида:
- таълим соҳасида 32 нафар шахс;
- соғлиқни сақлаш соҳасида 16 нафар шахс;
- банк йўналиши бўйича 7 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Судланган шахсларнинг 1 063 нафарига жарима, 2 398 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 1 713 нафарига озодликни чеклаш, 3 710 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 121 нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 331 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланганларнинг 1016 нафарини аёллар, 246 нафарини вояга етмаганлар, 381 нафарини ёшлар, 238 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 106 нафарини чет эл фуқаролари, 8 нафарини тадбиркорлар ташкил этган.
2 245 нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024