Кеча, 30 январь куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган.

Юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Портлаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» ходимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.