Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Словакия элчиси этиб тайинланган Виктор Борецкийни қабул қилди.
Учрашув давомида Словакия дипломатик ваколатхона раҳбарининг ишонч ёрлиқлари нусхасини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Музокаралар доирасида иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди. Таъкидланганидек, товар айирбошлаш кўрсаткичлари икки мамлакатнинг мавжуд иқтисодий имкониятлари, инсон ва ишлаб чиқариш ресурслари даражасига мувофиқ эмас. Шу нуқтайи назардан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия идоралараро комиссиясининг мажлисини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Элчи расмий Братислава Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим тузишни жадаллаштиришда қўллаб-қувватлашини билдирди.
Маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Қўшма тадбирлар ва юқори даражадаги ўзаро ташрифларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Виктор Борецкий Словакиянинг Тошкентдаги элчихонасига беш йил раҳбарлик қилган Ян Бори ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026