Payme муҳим ҳаётий вазифаларни ҳал қилиш учун – Payme Mahalla платформасини яратди.

Payme Mahalla - бу виртуал дастур майдони бўлиб, унда ҳар бир фойдаланувчи ҳаётни бироз яхшилаш учун ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Фото: Payme
Фото: Payme

Иштирок этиш учун Payme иловасида амалга оширилган ҳар қандай транзакциядан олинадиган тўпланган баллар билан ҳисса қўшиш кифоя эди.

Керакли миқдордаги балл тўпланиши биланоқ топшириқ бажарилган деб ҳисобланади ва у ҳаётга татбиқ этилади.

Биринчи миссия учун Қорақалпоғистон Республикаси мактаб ўқувчиларига сифатли таълим олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш – чекка ҳудудлардаги бир қанча мактабларни замонавий компьютерлар билан таъминлашдек оддий, аммо муҳим вазифа танланди. Хайрия лойиҳаси "ОNА" жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Атиги 2 кун ичида балларни йиғиш якунланди ва 5000 дан ортиқ ҳиссалар қўшилди!

Фото: Payme
Фото: Payme

Дарҳол компьютерлар сотиб олиниб, Нукусга юборилди. Янги чоракдан бошлаб 385 нафар мактаб ўқувчилари янги қурилмаларда таълим олишлари мумкин. Компьютерларни топшириш жараёни тасвирланган фото ва видео ҳисоботни қуйидаги роликда томоша қилишингиз мумкин.

Маҳалла бировнинг ҳовлиси ҳам, шаҳар-кўчаси ҳам эмас, умуман бирор маҳаллий жой ҳам эмас. Маҳалла - бу одамларнинг ўзаро муносабати, бир-бирини танийдими ёки йўқми, бундан қатъи назар бир-бирига нисбатан илиқ ва дўстона муносабати демак.

Фото: Payme