31 январь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Ўтган ёзда марҳума қизалоқнинг уйида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган 29 ёшли эркак гумонланувчи сифатида қўлга олинди.

Ижтимоий тармоқларда қотил-педофилга қатъий жазо берилишини талаб қилишмоқда. Жамоатчилик бундай шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилиши лозимлигини таъкидлаб бонг уряпти. Ўзбекистон қонунчилигида бундай шахсларга нисбатан қандай жазо чоралари бор?

Қуйида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 129-моддасидан иқтибос:

16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш:

Шахснинг 16 ёшга тўлмагани айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш – 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кодекснинг 118-моддаси:

Номусга тегиш:

Шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда / яқин қариндошга нисбатан / ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса / оғир оқибатларга олиб келган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

14 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

11 январ куни Адлия вазирлиги аёллар ва болалар зўравонлигига қарши чораларни кучайтириш мақсадида Сенат ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини эълон қилган эди. Аммо лойиҳа яратувчилари унда энг керакли жазо чоралари, хусусан вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш юзасидан киритилган бандлар “кесиб” ташланганини