G7 Россия нефть маҳсулотлари нархи чегараси тўғрисида қарор қабул қилди
Саноатлашган мамлакатлар еттилик гуруҳи (G7) ва Австралия Россия нефть маҳсулотларининг чекланган нархлари бўйича келишувга эришди - ЕИнинг худди шундай баёнотидан кейин. Бу ҳақда гуруҳ баёнотида айтилади.
Келишилган нарх дизель каби юқори даражада тозаланган маҳсулотлар учун бир баррель учун 100 долларни, мазут каби арзонроқ нефть маҳсулотлари учун бир баррель учун 45 долларни ташкил этади.
Сиёсат «Россиянинг Украинага қарши тажовузкор урушидан фойда кўришининг олдини олиш» ва энергия бозорларида барқарорликни сақлашга қаратилган, дейилади баёнотда.
Россияда 1 февраль, чоршанба куни «дўст бўлмаган» мамлакатларга нефть етказиб беришни тақиқлаш кучга кирди, бу Россия нефть маҳсулотларига нарх чегарасини жорий қилган давлатларга тегишли.
Россия президенти Владимир Путиннинг 27 декабрь куни имзоланган фармонига кўра, агар шартномаларда «тўғридан тўғри ёки билвосита нархларни чеклаш механизмидан фойдаланиш назарда тутилган бўлса», Россия нефти ва нефть маҳсулотларини хорижий фуқаролар ва компанияларга етказиб бериш тақиқланади.
Чекланган нархда нефть экспортига фақат президент рухсати билан йўл қўйилади. Тақиқ 1 февралдан 1 июлгача амал қилади. Нефть маҳсулотларини етказиб беришни тақиқлаш муддати ҳукумат томонидан белгиланади.
Мавзуга оид
23:17 / 15.11.2024
Россияда «ўлик жонлар»ни урушга юборган «военкомат» ходимлари қўлга олинди
23:13 / 15.11.2024
Россиялик ҳакерлар Европа сунъий йўлдошларига ҳужум қилмоқда
20:48 / 15.11.2024
Трамп ва Россия: «севги тарихими» ё сиёсий ўйин?
17:51 / 15.11.2024