Ўзбекистон | 08:47 / 04.02.2023
5522
1 дақиқада ўқилади

Хитой элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчининг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган изчил фаолияти ва салмоқли ҳиссасини қайд этди.

Икки давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугун Ўзбекистон-Хитой муносабатлари юксак даражага кўтарилиб, тизимли ва жадал тус олгани, маданий-гуманитар, илмий-маърифий алоқалар кенгаяётгани таъкидланди.

Цзян Янь Хитойнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида Ўзбекистон томонидан ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид