Тадбирда 2024 йил Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган креатив иқтисодиёт ва туризм халқаро конференциясида мазкур мамлакат делегацияси иштирок этиши ҳам маълум қилинди.

Томонлар Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Маҳдуми Аъзам, Хожа Аҳрор Валий, Абди Дорун ва Абди Берун зиёратгоҳларига индонезиялик сайёҳлар учун махсус зиёрат турларини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Делегациянинг Индонезия Таълим, маданият, изланишлар ва технологиялар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувида талабалар ва мутахассислар алмашинуви йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, «Ипак йўли» туризм халқаро университетида индонезиялик ёшлар учун грант ажратиш, Индонезиянинг биринчи президенти Сукарнонинг Самарқандга амалга оширган ташрифи ҳақида спектакль тайёрлаш масалалари ўрганилди.