Жорий йили режалаштирилган тадбирлар, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Грузия вазирликлараро маслаҳатлашувлари жадвали келишиб олинди.

Томонларнинг минтақалараро ҳамкорлик кўламларини кенгайтиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.

Маданий-гуманитар алмашувларни жадаллаштириш мақсадида ўзаро маданият ва кино кунларини ўтказиш, қўшма илмий-техник тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.