Душанба куни тонгида, одамлар ҳали уйқуда эканида Туркия жануби-шарқида, Сурия билан чегарадан бир неча ўн километр масофада рўй берган 7,8 балли зилзила кенг кўламли вайронгарчиликларга сабаб бўлди. Кейинги соатлар давомида бир неча ўн афтершоклар қайд этилди, куннинг иккинчи ярмида яна бир 7,5 балли зилзила рўй берди.
Туркия ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, 1541 киши ҳалок бўлиб, 9733 киши жароҳатланган, Суриядан берилган сўнгги маълумотларда — 800 га яқин киши ўлими кўрсатилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қурбонлар сони анча кўпроқ бўлиши кутилаётганини маълум қилган.
«Ўйлайманки, қурбонлар сони сезиларли даражада ошишини кутиш мумкин. У ерда жуда кўп бинолар қулаган ва зилзила эпимаркази ҳудудидаги қурбонлар сони сезиларли даражада ошади», деган Reuters агентлиги мухбирига ЖССТнинг Шарқий Ўрта Ер денгизидаги фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий бўлими директори Рик Бреннан.
Икки мамлакатда минглаб бинолар вайрон бўлган.



Anas Alkharboutli / dpa / Scanpix / LETA

Ugur Yildirim / dia images / Getty Images

Ghaith Alsayed / AP / Scanpix / LETA















































