Ўзбекистон | 09:45 / 08.02.2023
21127
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда турк халқига гуманитар ёрдам йиғиш бошланди

Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида талафот кўрган ҳудудларга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдам юборилади.

Керакли маҳсулотларни йиғиш Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси кўмагида ташкил қилинмоқда.

Туркияга юбориладиган инсонпарварлик ёрдами учун зарур маҳсулотлар рўйхатига болалар ва катталар учун қишки кийимлар, чодир, ётоқ, иситиш воситалари, генераторлар, чидамли озиқ-овқат консервалари, чақалоқлар бўтқаси ва тагликлари, тозалаш ва гигиена воситалари киритилган.

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар қуйидаги манзилга ташриф буюришлари мумкин: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 30-уй. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки - Локация

Ёрдам 8 февралдан ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун телефон: (+99878) 150 60 06. Қисқа рақам: 1094

Мавзуга оид