Ўзбекистон | 16:21 / 09.02.2023
17301
1 дақиқада ўқилади
Бўстонлиқда «Чимён» дам олиш масканига олиб борувчи йўлда кўчки содир бўлди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлда кўчки содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 4Р6 Тошкент-Қибрай-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг 59-60 километрлари оралиғида, «Чимён» дам олиш масканига олиб борувчи йўлда лой кўчкиси содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Қисқа вақт ичида автомобиль йўли тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ноқулай об-ҳаво шароитида барча ҳаракат қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишни сўраган.
Мавзуга оид
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
13:07 / 05.09.2024