Мулоқот чоғида Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар жалб қилиш, туризм оқимини кўпайтириш, авиация ва аэропортлар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
БААдаги ҳинд инвесторлари Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Хорижий сармояларни жалб қилиш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
















