11:27 / 09.02.2023
27499

Фото: Ўзбекистон махсус борти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан мамлакат махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиантеп шаҳрига (Туркия) етиб борди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. 

Қайд этилишича, ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбий-тиббий отряд таркибида тажрибали тиббиёт ходимларидан ташқари кинологлар (хизмат итлари билан) ва таъминотчилар ҳам бор бўлиб, улар ўз йўналиши бўйича барча керакли анжом ва ускуналар билан таъминланган.

Шунингдек, дори-дармонлар ва юз нафар беморга мўлжалланган ётоқ жойлари мавжуд.

Мавзу
Туркияда вайронкор зилзила
6 феврал тонгида Туркия жануби-шарқида рўй берган 7,8 балли зилзила минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетди.
Барчаси
Top