Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция Киевга 380 млн евролик ҳарбий ёрдамни маъқуллади
Швеция парламенти ҳукумат томонидан таклиф этилган мамлакат бюджетига Украинага 4,3 миллиард швед кронаси (379 миллион евро) миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади.
Швеция қуролли кучлари чекланган вақт давомида фойдаланмаслиги мумкин бўлган ҳарбий техника Киевга беғараз асосда тақдим этилади, дейилади парламент баёнотида.
Ёрдам пакетига танкка қарши қуроллар, миналардан тозалаш воситалари, Robot 57 танкка қарши енгил қуроллар ва Combat Vehicle 90 пиёда жанговар машиналари киради.
Швеция бюджетига киритилаётган ўзгаришлар 13 февралдан қонунчилик даражасида кучга киради.
Аввалроқ Норвегия ҳукумати кўп йиллик ёрдам пакети доирасида Украинага 75 миллиард крона (6,8 миллиард евро) ажратиш ниятида экани хабар қилинганди.
Мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёренинг сўзларига кўра, маблағлар ҳарбий ва фуқаролик ёрдами пакетига сарфланиши кўзда тутилган. Дастур беш йилга мўлжалланган, аммо у ҳали Ослодаги парламент томонидан тасдиқланиши керак. Мамлакатнинг энг йирик мухолифат партияси етакчиси, собиқ бош вазир Эрна Сульберг Украинага узоқ муддатли ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.