Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишга қаратилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик қилувчи органларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, жумладан, 2023 йилда уларнинг мунтазам учрашувларини ташкил этиш зарурлигини қайд этдилар.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида рақамлаштириш, «яшил» иқтисодиёт, энергетика, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Турли даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.