Ўтган кун давомида Россия кучлари 52 та авиацион ва 6 та ракета зарбаси берди, улардан иккитаси Донецк вилояти Краматорск шаҳрининг фуқаролик инфратузилмасига қаратилган эди, дея хабар берди ҳарбийлар. 

Бундан ташқари, Бош штабнинг хулосасига кўра, Россия Федерацияси бир нечта ракета тизимларидан 63 та ҳужумни амалга оширди, жумладан, Донецк ва Херсон вилоятларидаги фуқаролик инфратузилмаси ўққа тутилди.

Аввалроқ Россия яна Украинага дронлар билан ҳужум қилганди.

Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди. 

Днипропетровск вилояти аҳолиси маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти томонидан ҳужум ҳақида огоҳлантирилди, Миколайив вилоятида камида битта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, деб хабар берди вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Шайхет.