Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус чегарачилари халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликни қўлга олди
9 февраль куни чегарачилар Беларус-Литва чегарасидан 300 метр масофада эркак кишини қўлга олди. У Вороновский тумани Кужи қишлоғи яқинида Беларус давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.
Фото: pk.gov.by
Давлат чегара қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳарбийлар жиноятни содир этган шахс Германияда яшовчи 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлигини аниқлаган.
Қўлга олинган шахс чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, яқинлари билан учрашиш мақсадида Ўзбекистонга боришни режалаштирган.
Чегарачилар қўлга олинган эркакнинг шахсини аниқлаш жараёнида ушбу шахс ноқонуний миграцияни ташкил қилгани учун халқаро қидирувда бўлганини аниқлади.
Чегарани бузган шахс чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун жаримага тортилди, у ички ишлар бўлимига топширилган.
Мавзуга оид
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
20:50 / 17.04.2026