Жаҳон | 01:02 / 11.02.2023
20946
1 дақиқада ўқилади

Ҳатайда вайрона остидан 4 млн доллар топилди, пуллар қалбаки бўлиб чиқди

Туркиялик Меҳмет Ўзбер вайрона остидан 4 миллион доллар солинган сумкани топиб, полицияга топширган эди.

Фото: Anadoluda Bugün

Туркиянинг Кўниё вилояти маъмурияти ходими Меҳмет Ўзбер Услу зилзила юз берган Ҳатай шаҳрида қидирув-қутқарув ишларида қатнашиб, вайроналар остидан 4 миллион доллар солинган сумкани топиб олди.

У пулларни маҳаллий полицияга топширди. Унинг хатти-ҳаракатлари намунали деб топилиб, ижтимоий тармоқларда кўплаб мақтовларга сазовор бўлди.

Бироқ, кейинчалик Sabah нашрига маълум бўлишича, полицияга топширилган сумкадаги пуллар қалбаки бўлиб чиқди.

6 феврал куни Туркия жанубида ва Суриянинг шимолида магнитудаси 7 баллдан ортиқ бўлган кучли зилзила юз берди. 10 феврал ҳолатига қурбон бўлганлар сони 20 мингдан ошди. Шунингдек, бир неча ўн минглаб одамлар жароҳат олди, турар-жой бинолари вайрон бўлди. Айниқса, Ҳатай ва Қаҳрамонмараш шаҳарларида вайронагарчиликлар энг кўп қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид