Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўнгги 5 йилда уй-жой қурилиши қарийб икки баробар ортган
2018 йилдан бери аҳолининг жон бошига уй-жой билан таъминлаш даражаси 15,7 квадрат метрдан 18,2 квадрат метргача ошган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти охирги 5 йилликда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича таҳлилларни тақдим қилди. Унга кўра, 2018 йилдан бери уй-жой қурилиши қарийб 2 баробар ортиб, аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланиш даражаси 15,7 квадрат метрдан 18,2 квадрат метргача ёки 16 фоизга ошган. 2022 йилда 24,3 мингта, шу жумладан “Янги Ўзбекистон” массивларида 3,5 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.
ПМТИ 2022 йилнинг ўзида аҳолига ипотека кредитлари ажратилгани ҳақида ҳам маълумот берган. Унда кўрсатилишича, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ёки сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан 37,6 мингта оилага 8,2 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган (2021 йилдагига нисбатан 2 маротаба кўп). Даромади юқори бўлмаган 16,7 мингта оилага 767,4 миллиард сўм миқдорида субсидия берилган.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026