Ҳарбийлар Канада осмонида ҳам номаълум объектни уриб туширишди
Бундан олдинроқ америкалик ҳарбийлар Аляска узра ҳаракатланган номаълум учиш аппаратини уриб туширганди.

Фото: GRZEGORZ MICHALOWSKI/EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK
Американинг қирувчи самолёти Канаданинг шимоли-ғарбидаги Юкон провинцияси устидаги ҳаво кенглигида номаълум учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди. Бу феврал ойи бошидан буён Шимолий Америка ҳудудида қайд этилган учинчи шу каби ҳолатдир.
«Мен Канада ҳаво кенглигини бузиб кирган номаълум объектни уриб туширишга буйруқ бердим. NORAD (Шимолий Америка ҳаво-космий мудофааси қўмондонлиги) объектни Юкон устида уриб туширди. Канада ва Америка самолётлари ҳавога кўтарилди, Американинг F-22 самолёти объектни муваффақиятли мўлжалга олди», - дея ёзди Трюдо твиттерида.
У ҳодисани АҚШ президенти Жо Байден билан муҳокама этган. Унинг айтишича, энди ҳарбийлар келгуси ўрганишлар учун қолдиқларни қидириш билан машғул бўлишади.
Кейинроқ Пентагон расмий вакили Пэт Райдернинг маълум қилишича, уриб туширилган объект дастлаб Аляска осмонида пайқалган.
Канада мудофаа вазири Анита Ананд шанба кунги брифингда бу объект тахминан 12 км баландликда ҳаракатлангани ва фуқаролик парвозлари хавфсизлиги учун таҳдид солганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, у кичик ва цилиндрсимон шаклда бўлган.
Икки кун муқаддам Аляска осмонида «кичик автомобил ҳажмидаги» бошқа бир номаълум учар жисм уриб туширилганди. Объектни уриб тушириш вақтида Пентагон бу ҳаво шари ёки бошқа қурилма эканлигини аниқлай олмаган. «Биз буни объект деб атаймиз, чунки бу бизда мавжуд бўлган энг яхши тавсиф», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.
Унинг таъкидлашича, расмийлар объектнинг бирон бир «давлат ёки корпорация»га тегишли эканлигини билишмайди ва осмонда нима мақсадда бўлганини айтиш қийин. Шу билан бирга, ҳарбийлар қурилма бортида одамлар бўлмаганига амин. Ҳозиргача унинг мансублиги ва функциялари тўғрисида маълумот берилмади.
Шунингдек, бир ҳафта олдин Жанубий Каролина соҳиллари яқинида америкалик ҳарбийлар хитойликларнинг ҳаво шарини уриб туширганди, расмийлар уни Хитой жосуслик дастурининг бир қисми сифатида баҳолашганди. Пекин бу айбловларни рад этган ва бу объект йўналишидан оғиб кетган метеорологик зонд бўлганини билдирган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?
Жаҳон | 19:34
-
Путин Туркияга нега «иккинчи таркиб»ни юборди?
Жаҳон | 19:17
-
Тошкентдаги CAEx Uzbekistan халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – UEW 2025 бўлиб ўтди
Жамият | 19:00
-
Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон | 18:30
Мавзуга оид

18:18
«Путин билан учрашмагунимизча ҳеч нарса бўлмайди» - Трамп урушни тугатиш ҳақида

16:27
АҚШ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилмоқда. Бу нима учун муҳим?

16:01
Трамп Ғазони эркин ҳудудга айлантириш ҳақида гапирди

12:18