Туркиянинг зилзиладан жабрланган Қаҳрамонмараш шаҳрида Қирғизистондан махсус самолётда олиб келинган 75 та ўтов – чодир-уйлар жойлаштирилди.

Фото: Facebook/Kgdernek
Фото: Facebook/Kgdernek

Жабрланганларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган чодирларни ўрнатишда Туркиядаги қирғиз диаспораси ва талабалар фаол ёрдамлашмоқда.

Фото: Facebook/Kgdernek
Фото: Facebook/Kgdernek

Озарбойжон эса Туркия жануби-шарқидаги Адияман шаҳрида 1000 контейнер шаҳарча қуради.

Фото: Anadolu Agency

Озарбойжон ва Туркия ишбилармонлар ва саноатчилар уюшмаси раҳбари Ҳусайн Буюкфиратга кўра, контейнер шаҳарчаларини ўрнатиш режаси устида ҳозирданоқ иш олиб борилмоқда. Биринчи босқичда Адияманда 1000 контейнер шаҳарча қурилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги