Ўзбекистон | 08:02 / 14.02.2023
9125
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди
2023 йил 12 февраль куни соат 01:30 ларда, Шайхонтоҳур туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Ж.Темиров, сафдор Қ.Зикировлар томонидан Лайлитуғон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи тўхтатилган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган Н.Т. бошқарувидаги КИА русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳужжатларни текшириш давомида ҳайдовчининг ўзини тутиши ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган.
Холислар иштирокида ҳайдовчи кўздан кечирилганда қўл сумкаси ичидан пневматик қурол топилган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган пневматик қурол Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ га топширилган.
Мавзуга оид
08:32 / 11.12.2024
Зеленский Украинада ишлаб чиқарилган янги қуроллар ҳақида гапирди
07:55 / 02.12.2024
SIPRI: Бутун дунёда, айниқса Россияда қурол савдоси ошиб бормоқда
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
12:30 / 01.11.2024