Марказ маълумотига кўра, 15 февраль куни Тошкент вақти билан соат 08:24 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 40,3 градус шимолий кенглик; 72,82 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 322 км жанубий-шарқда.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Афғонистон ва Қирғизистонда 4,2 ҳамда 4,3 магнитудали зилзила содир бўлганди.