Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россияни солиқ юрисдикцияларининг қора рўйхатига киритди
Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги солиқ масалалари бўйича мулоқот Россиянинг Украинадаги кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларидан кейин тўхтаб қолди.
Европа Иттифоқи кенгаши Россияни Европа Иттифоқи нуқтайи назаридан солиқ қонунчилиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва айни пайтда уларни бартараф этишда Брюссел билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётган давлатлар қора рўйхатига киритди. Бу ҳақда ЕИ кенгашининг 14 февраль, сешанба куни тарқатилган пресс-релизида айтилади.
Ҳаммаси бўлиб, ушбу рўйхатда 16 та давлат мавжуд, улар билан бир вақтда киритилган Россия ва Коста-Рикадан ташқари, бу деярли фақат митти орол давлатлари - Фижи, Самоа ва Баҳама ороллари. ЕИ кенгаши матбуот хизматининг DW нашрига тушунтиришича, аввалроқ Россия барча муаммоларга қарамай, бу борада Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилишга ва солиқ кодексига халқаро қоидаларга мувофиқ ўзгартириш киритишга тайёр бўлган давлатлар рўйхатида эди.
Россия 2022 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга қарамай, «халқаро ҳолдинг компаниялари учун махсус режимнинг зарарли томонларини йўқ қилиш» мажбуриятини бажармади, дейилади пресс-релизда. Бундан ташқари, «Россия билан солиққа оид масалалар бўйича мулоқот Россиянинг Украинага бўлган агрессиясидан кейин тўхтаб қолди».
Швеция молия вазири Элизабет Свантессон Европа Иттифоқи номидан Шимолий Македония, Барбадос, Ямайка ва Уругвайни ЕИ билан солиқ тафовутларини бартараф этиш чораларини кўргани ва қора рўйхатдан чиқарилгани учун табриклади.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
11:05 / 16.06.2026
Каллас: ғарб санкциялари Россияга 1,3 трлн еврога тушди
23:16 / 12.06.2026