Жаҳон | 16:40 / 16.02.2023
11498
2 дақиқада ўқилади

Россияга қарши санкциялар Кавказорти ва Марказий Осиёга ёрдам беряпти - ЕТТБ

Фото: ТАСС

Кавказорти ва Марказий Осиё иқтисодиёти Россия билан воситачилик савдосидан фойда кўряпти. Улар малакали муҳожирлар оқимидан ҳам фойда оляпти, деб хабар берди Европа тикланиш ва тараққиёт банки.

Ғарбнинг Украинага қарши уруши туфайли Россияга қарши жорий этилган санкциялар қатор минтақалар иқтисодиётига фойдали таъсир кўрсатди. «Кавказорти ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий иқтисодиётлари Россия билан воситачилик савдосидан, Россиядан капитал ва малакали мигрантлар оқимидан фойда кўрмоқда», — дейилади Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) пайшанба, 16 февраль куни эълон қилинган ҳисоботида.

Тадқиқотда қайд этилганидек, бу мамлакатларда реал иш ҳақи, бошқа минтақалардан фарқли ўлароқ, ўсган. Шунингдек, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва АҚШдан импорт кескин ошган, бу эса товарлар Кавказорти ва Марказий Осиё орқали Россияга қайта сотилаётганидан далолат беради. Бу Ғарбдан Россия импортининг озгина қисмини ташкил этади, аммо Қирғизистон ва Арманистон каби давлатлар учун бу ялпи ички маҳсулотнинг 4-6 фоизига тенг экани айтилади.

«Ушбу савдони осонлаштириш учун йирик логистика саноати вужудга келди, у капитал оқимини осонлаштиряпти, бу эса, ўз навбатида, маҳаллий валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланишига ёрдам беряпти», — дейилади ЕТТБ ҳисоботида.

Мавзуга оид