Россиянинг НАТО давлатларидаги киберҳужумлари сони бир йил ичида 4 баробар ошди
Россиялик ҳакерлар 2021 йилдан бери фаол бўлиб, НАТО давлатлари ва Украинага ҳужумлар уруш бошида авжига чиқди, деб ёзади Google.
2022 йилда НАТО мамлакатларига Россиянинг киберҳужумлари сони 2020 йилга нисбатан тўрт баравар кўпайди. Бу ҳақда 16 февраль, пайшанба куни Google ҳисоботига таяниб, AFP агентлиги маълум қилди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши билан ҳужумлар сони кескин ошди. Шу билан бирга, Google маълумотларига кўра, Россия давлат идоралари томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳакерлар 2021 йилдан бошлаб ўз фаолиятини фаоллаштирган.
Ҳисоботда айтилишича, сўнгги бир йил ичида Россиянинг Украинадаги киберҳужумлари сони уч баробарга ошган. 2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида олдинги саккиз йилга қараганда кўпроқ нарса аниқланган. Ҳакерларнинг мақсади Украинанинг давлат бошқаруви тизимлари ва ҳарбий салоҳиятини бузиш эди. Google маълумотларига кўра, энг юқори чўққи февраль ойида - уруш бошида кузатилган.
«Киберҳужумлар келажакдаги қуролли можароларда муҳим роль ўйнаши ва урушнинг анъанавий шаклларини тўлдириши аниқ», - дея огоҳлантиради Google ўз ҳисоботида.
Германияда ҳам сўнгги ойларда инфратузилма объектларига киберҳужумлар тез-тез юз беряпти, дея таъкидлайди dpa агентлиги. Январь ойида Германияда Бундестаг, полиция ва муҳим инфратузилманинг веб-сайтлари ҳужумга учради.
Айни пайтда Германияга киберҳужумларнинг 43 фоизи Хитойдан, 36 фоизи Россиядан (2021 йилда Россия ҳужумлари 23 фоизни ташкил қилган) содир бўлмоқда.
Мавзуга оид
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
21:58 / 16.12.2024
Россия мудофаа вазири армияни НАТО билан урушга тайёрлашни буюрди
19:58 / 13.12.2024