Ўзбекистон | 16:48 / 17.02.2023
4172
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «свет» кўп ўчадиган туманлар электр тизимида аудит ўтказилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов Россиянинг Mering Engineering компанияси бош директори Михаил Нагайцев бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашди

Учрашувда Тошкентдаги электр тармоқлари тизимида энерго аудит ўтказиш масаласи муҳокама этилди.

Бахтиёр Раҳмонов 2022-2023 йилнинг қиши, айниқса, январ ойида кузатилган аномал совуқ коммунал тизимларда қатор муаммоларни келтириб чиқарганини айтиб, минтақада қиш совуқ келиши қатори ёз жуда иссиқ бўлишига эътибор қаратди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати

Шунингдек, коммунал тизимлар ноқулай об-ҳаво шароитида узилишларсиз ишлашга тайёр бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада тизимли ишлар олиб борилаётгани, баъзи жойларга қўшимча газ қувурлари тортиш, қўшимча нимстанцияларни қуриш ва электр кабелларини тортиш режалаштирилганини айтиб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати

Mering engineering’нинг энерго аудит бўйича катта тажрибасини таъкидлаб, аввало, пойтахт электр энергияси таъминотида кўп узилишлар кузатилган Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги электр тизимида энерго аудит ўтказишда, шу йўналишдаги бошқа ишларда ҳамкорлик юзасидан таклиф билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид